ЎЗБЕКИСТОН

Кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият ягона платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади — Президент фармони

▪️ Фармонга кўра:

Бюрократик тўсиқларга чек қўйиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ягона автоматлаштирилган платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.

▪️ Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:

➖ таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;

hrm.argos.uz ва edo.ijro.uz ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;

➖ ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;

➖ кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

Шунингдек, 2023 йил октябрь ойига қадар hrm.argos.uz тизими орқали “UzASBO” дастурий мажмуаси, “E-qaror” тизими “E-huquqshunos” тизимларига маълумот киритиш имконияти яратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan