ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қарийб ярим миллиард сўм миқдоридаги субсидия маблағларини ўзлаштирган раҳбарлар ушланди

Субсидия маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарда айтилишича, Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.Г.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. ва бошқалар Навоий вилоятидаги “Н.А.” МЧЖ раҳбарининг электрон имзосини қўлга киритиб, ушбу МЧЖга артезиан қудуқларни қазиш бўйича 641,6 млн сўм субсидия ажратилишига эришиб, Жондор ва Вобкент туманларида амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 341,1 млн сўм субсидия маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Н.Э. ва бошқалар ижтимоий ҳимояга муҳтож 51 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган 153 млн сўм субсидия маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan