Аёл судьялар сонини ошириш мақсадида 2023/2024 ўқув йилида хотин-қизларга қўшимча 12 та квота ажратилди
Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра, судьялар орасида хотин-қизлар улушини 2025 йилда 20 фоизга, 2030 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда судьялар орасидаги хотин-қизларнинг улуши 14 фоизга етди (бу кўрсаткич Қозоғистонда 51%, Россияда 66%, Словенияда 70%, Португалияда 75%).
➖Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинган.
➖Таҳсиллар давлат гранти асосида амалга оширилиб, тингловчилар ойлик стипендия билан таъминланади.
➖Ўқув жараёнлари Судьялар олий мактаби биносида олиб борилади, аёл тингловчиларга ўзлари истиқомат қилувчи ҳудуддаги судларда амалиёт ўташ имконияти тақдим этилади (амалиёт ўташ жами ўқиш даврининг қарийиб ярмини ташкил қилади).
➖Ҳужжатлар 2023 йилнинг 5 июнига қадар қабул қилинади.