ДУНЁ

Дубайда 5 млрд долларга сунъий Ой қурилади

Ўзининг замонавий архитектураси билан машҳур Дубайда сунъий Ой қурилади. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.

Фото: Associated Press

Дубай курорти осмонўпар бино тепасида сунъий Ой қуришни режалаштирмоқда. Қурилиш нархи 4 миллиард фунт стерлинг (салкам 5 миллиард доллар) га баҳоланмоқда. Лойиҳага асос солган канадалик тадбиркор Майкл Хендерсон 30 метрли бино томига Ой қуришни режалаштирган. Унинг узунлиги 274 метрни ташкил қилади.

Лойиҳа “Ой” деб номланади ва у Ерда одамларга космик сунъий йўлдошга ташриф буюриш имкониятини беради.

Фото: Associated Press

“Умид қиламизки, сунъий Ой ҳар йили 2,5 миллиондан ортиқ одамни жалб қилади ва йилига 1,5 миллиард фунт стерлинг (салкам 1,9 миллиард доллар) дан ортиқ даромад келтиради. Биз дунёдаги энг катта брендга эгамиз. Саккиз миллиард одам бизнинг брендимизни билади ва бу ҳали бошланиши”, — деди Хендерсон.

Таъкидланишича, лойиҳа Moon World Resorts томонидан молиялаштирилиши кутилмоқда.  Ойнинг ичида 4000 хонали меҳмонхона, 10 000 ўринли арена, тунги клуб ва соғломлаштириш маркази жойлашган курорт бўлади. Меҳмонлар, шунингдек, “ой колонияси” орқали Ойда юриш қандай эканини ҳис қилиши мумкин. Ой кечаси тўлиқ, ярим ёки ярим ой шаклида порлайди.

Фото: Associated Press

Лойиҳанинг ҳаммуассислари Хендерсон ва Сандра Жи Метюсларнинг айтишича, бу БАА иқтисодиётининг барча жабҳаларига, жумладан, туризмга сезиларли таъсир кўрсатади.

“Бу Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги энг йирик ва энг муваффақиятли замонавий сайёҳлик лойиҳаси бўлиб, ўзининг глобал жозибадорлиги, бренд хабардорлиги ва ҳар томонлама ўзига хос таклифлар асосида Дубайга йиллик сайёҳлик ташрифларини икки баравар оширади”, — дейди лойиҳа муаллифлари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan