Халқаро олимлар жамоаси Германияда энг қадимги одам излари топилганини эълон қилди. Улар тахминан 300 минг йил олдин қолдирилган.
Излар Қуйи Саксониядаги Шенинген палеолит мажмуаси ҳудудидан топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, оёқ излари Гейдельберг одамига (Homo heidelbergensis) тегишли. Олимлар уларнинг ёнида ёввойи ҳайвонларнинг изларини ҳам топишди, бу эса олимларга ўша давр экотизимининг манзарасини тасаввур қилиш имкон беради.
Олимлар учта гоминид изларини аниқладилар – улар Германияда топилган энг қадимги одам излари, деб хабар беради mir24.tv.