САЛОМАТЛИК

Сайёр тиббий кўрик беморлар дардига малҳам бўлмоқда

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга асосан эндиликда хасталикка чалинган беморларни пойтахтга бориб тиббий кўрикдан ўтиши ва даволанишига чек қўйилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ҳарбий госпитали малакали шифокорлари томонидан бевосита ҳудудларда сайёр тиббий қабуллар ташкил этмоқда.

Соғлигидан шиокоят қилаётган юртдошларимизни жойида бепул сифатли тиббий кўрикдан ўтказиб, тиббий ёрдамга муҳтожлиги даражаси асосида Тошкент шаҳри, вилоят ва туманда даволаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, юқори тиббий амалиёт талаб этиладиган мурожаатчиларга шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириб берилмоқда.

Сурхондарё вилоятининг марказидан олис бўлган Узун туманидаги Обод юрт МФЙда эрта тонгдан бошланган сайёр тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари бошланди.

Шу куни мурожаат қилган беморлар Термиз ҳарбий госпиталидан жаррох, терапевт, невропатолог, офтолмолог, отоларингоринолог, стоматолог, УТТ шифоклрлари ҳамда электрокардиография апаратларидан кўрикдан ўтказилди.

Ушбу сайёр тиббий қабул жараёнларида Узун туманидаги Обод юрт МФЙдан жами 104 нафар фуқаро, шундан 19 нафари вояга етмаган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб беморларга даволаш ва касалликлар профилактикаси юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.

Бундай сайёр тиббий кўрик вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan