ХАБАРЛАР

Шўрчи ва Қумқўрғон тумани пиллакорлари мамлакатда биринчи бўлиб шартнома режасини ортиғи билан бажарди

Шўрчи тумани пиллакорлари бугунги кунгача 189,0 «кумуш тола» тайёрлаб, шартнома мажбуриятини мамлакатда биринчи бўлиб бажарди, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, Қумқўрғон тумани пиллакорлари ҳам жорий йилда 238,0 тонна пилла хом ашёси етиштириб, Республикада биринчилардан бўлиб прогноз кўрсатгичини 100 фоиздан ошириб уддаладилар.

«Ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган туман пиллакорларининг бу муваффақиятига тармоқда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, харид нархлари оширилиб, маблағлар мавсум бошиданоқ бўнак сифатида берилаётгани муҳим омил бўлди.

Машаққатли ва шарафли меҳнат эвазига қўлга киритилган бу ғалаба билан барча пиллакорларимизни қизғин табриклаб, ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, деймиз!», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan