СИЁСАТ

Ўзбекистондаги cиёсий партияларга президент сайловларида иштирок этиш учун гувоҳнома берилди

Ўзбекистонда сиёсий партияларга президент сайловларида қатнашиш учун гувоҳномалар берилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.

Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишдан сўнг сиёсий партияларга сайловда иштирок этишга ижозат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари партияларнинг ваколатли вакилларига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти сайлови муддатидан олдин ўтказилмоқда. Сайлов 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan