ЖАМИЯТ

Глобал тадқиқот маркази Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

Май ойида Камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа бюроси (J-PAL) ўз эътиборини Ўзбекистонга қаратди.

Бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан ҳамкорликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳоли реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсири баҳоланади.

Маълумот учун: J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхоналари мавжуд.

J-PAL’нинг асосий таркиби 400 дан ортиқ мутахассисларни ўз ичига олади. Бутун дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилар билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Лабораториянинг бутун фаолияти давомида 91 та мамлакатда 1094 та тадқиқот ўтказилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan