СПОРТ

Россия Ўзбекистонда ўтказиладиган турнирда иштирок этишдан бош тортди

Футбол бўйича Россия терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида иштирок этишдан бош тортди.

 Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов малум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бир қатор ташкилий қийинчиликлар мавжуд бўлиб, шу сабаб ташкилот турнирда иштирок этишдан бош тортишга мажбур бўлган.

“Россия терма жамоаси футболчиларга ҳаддан ташқари юк тушгани учун Марказий Осиё футбол ассоциациясининг ўртоқлик турнирида иштирок этишдан бош тортди”, — дейилади РФУ хабарида.

CAFA турнири 9—21 июнь кунлари Бишкек ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади. Унда Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan