
Тошкент шаҳри ММА бўйича «Остагон 68ʼ халқаро турнирига мезбонлик қилди. «Ҳумо арена»да ўтказилган турнирнинг марказий жанги Анвар Абдуллаев (Ўзбекистон) – Фарид Алибабазаде (Озарбайжон) ўртасида ўтказилди.
Тўлиқ давом этган жанг якунида ҳакамларнинг якдил қарори билан воҳадошимиз Анвар Абдуллаев чемпионлик жангида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Анвар Абдуллаев Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилади.