ДУНЁ

БМТ Бош котиби АҚШнинг кузатув остида эканлиги ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Вашингтонга Бош котиб Антониу Гутерришнинг алоқалари кузатилгани ҳақидаги маълумотлардан хавотир билдирди. Бу ҳақда сешанба куни брифингда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тегишли нота АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонасига топширилган.

Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар БМТ Низоми ва БМТнинг Имтиёз ва иммунитетлар тўғрисидаги конвенцияси бўйича АҚШнинг мажбуриятларига мос келмайди.

Аввалроқ BBC  Интернетга тарқалиб кетган Пентагон махфий ҳужжатларига таяниб, Вашингтон Антониу Гутерришни кузатиши ва унинг телефон суҳбатларини тинглаши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan