ХАБАРЛАР

ИККИ ҚЎШНИ АЁЛНИ ЖАНЖАЛИ…!

-Ноилани нима “жин” урди. Ён қўшнинг, жон қўшнинг деганларидек, рўпарадаги қўшниси Назокатни (исмлар ўзгартирилган) дўппослаганмиш деган гап, бир зумда маҳаллага ёйилсая.

-Ёйилади-да. Бир аёл иккинчи аёлни сочини юлиб бақиртирса. Ургани бақираяптими? Сочи узилгани бақираяптими? Хуллас эшитганнинг бари кўчага чиқди.

Воҳамизнинг Олтинсой тумани Бўстон маҳалласи туманнинг шундоққина қоқ марказида. Кимдир ички ишларга хабар берди. Уларни ажратиш осон кечмади. Аёл кишига аёл аралашмаса, эркак қўлини урса борми, балога қолади. Айниқса, Ноиладек пахловон аёлга унча-мунча киши тенг келолмайди.

Маҳалладаги болакайларга томоша топилди. Нима эмиш кўчага чиқинди тўкди, бу бир кун эмас, ҳар ким ҳар куни тўкади. Ўзининг эгалари бор олиб кетадиган. Бугун у тўкса, эртага сен тўкасан. Шунга ҳам “ота гўри қозихонами”. Бу бир баҳона бўлганда унга. Ички ишлар ходимлари етиб келгунча Назокат етарлича майибланди. Ноила ҳам ортиғича хуморидан чиқди. Ноилага бу хуморланиши қимматга тушди. Суд унга нисбатан тегишли жарима жазоси тайинланди.

Комилжон Назаров
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan