ХАБАРЛАР

Фарғонада мудҳиш қотиллик: ука вафот этди, ака жароҳатланди

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида қотиллик содир бўлди. Қўшниларнинг арзимас сабаб билан бошланган жанжали ака-укалардан бирининг жароҳат олиши, бошқасининг ўлими билан якун топди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, воқелик 2 апрель куни кечга яқин содир бўлган. Туманнинг Гулобод туманида яшовчи Ф.Қ. «Нексия-2» автомашинасида ҳаракатланиб келар экан, қўшниси Ф. Х.нинг хотинига сигнал чалиб, четроқда юришни айтади.

Жанжал шу тариқа бошланиб, унга бошқалар қўшилади. Оғиздан маза-бемаза гаплар чиқади. Оқибати шу бўладики, Ф.Қ. ошхона пичоғи билан ҳалигина ўзи сингнал чалган аёлнинг турмуш ўртоғи ва қайнакасига ташланиб, уларга турли даражада жароҳат етказади. Етказилган жароҳатлар натижасида ака-укаларнинг кичиги (33 ёш) воқеа жойида вафот этади, каттаси (39 ёш) касалхона тушади.

Ҳолат юзасидан юзасидан ўша куниёқ туман прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф. Қ. (36 ёш) тегишли тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan