
АҚШнинг бир қатор штатларида торнадо қурбонлари сони 30 кишидан ошди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берган. Қайд этилишича, Теннесси штатида 13 киши ҳалок бўлган. Арканзас ва Индиана штатларида торнадо беш кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Иллинойс штати расмийларига кўра, жами тўрт киши ҳалок бўлган. Алабама шимолидаги Медисон округида бўрон оқибатида бир аёл ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Делавер штатида Сассекс округига бостириб келган торнадо натижасида бир киши ҳалок бўлди. Миссисипи штатида ҳам бир киши ҳалок бўлди.
Телеканал маълумотларига кўра, президент Жо Байден жабрланган штатлар расмийлари билан алоқада бўлган. У ўз маъмуриятига «тезкор эҳтиёжлар ва узоқ муддатли тикланиш билан ёрдам бериш» ни буюрди.