ЎЗБЕКИСТОН

Оқ лайлак Ўзбекистон Қизил китобидан чиқарилиши мумкин

Аввалроқ, 1 апрель – Халқаро қушлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган «Ботаника» боғида  “Қушларни асрайлик!” республика танлови бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Тадбирда иштирок этган Табиат ресусрлари вазирлиги қошидаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ходими Жўрабек Тўлаев Darakchi.uz мухбирининг Ўзбекистон Қизил китобини янги турлар билан бойитиш ёки, қисқартириш ишлари ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Ўзбекистон Фанлар академияси, Зоология институти билан биргаликда ҳар йилги саноқ натижаларини олиб кўрамиз. Охирги икки йилда берилаётган асосий таклиф оқ лайлакни Қизил китобдан чиқариш.

Оқ лайлакни бизда овлашмайди, унга нисбатан бахт, тинчлик элчиси сифатида қаралади. Бундан ташқари глобал иқлим ўзгаришлари натижасида 12 ой давомида республикамизнинг кўплаб ҳудудларида, Тошкент, Сирдарё ва Самарқанд ҳудудларида оқ лайлаклар учраб турибди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan