ЖАМИЯТ

Апостиль ҳақида нималарни биламиз?

Мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида инсон манфаатлари бош мезон сифатида белгилангани ҳамда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган улуғвор ғоя илгари сурилгани давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фуқароларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳужжатларни кўтариб идорама-идора юриш ҳолатлари ва ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий хужжатларга апостил қўйиш бўйича давалат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг 4-иловасида “Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган. 

Шу ўринда апостил ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак;

Апостил бу — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Апостил қўйиш — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-қоида.

“Юлдузча” – ҳужжат варақлари маҳкамланадиган жойга ёпиштириладиган ва апостилни қўйган ваколатли давлат органининг гербли муҳри босиладиган қалин қоғоз.

Ушбу қарор қабул қилингунига қадар бўлган даврда фуқароларимиз хорижий давлатларда амал қилиши учун берилган ҳужжатларни тасдиқлатиш учун Адлия вазирлигига, Тошкент шаҳрига келишлари зарур эди. Янги тартибга асосан бу талаб бекор қилиниб фуқаролар ушбу ҳужжатларни тасдиқлатиш учун Тошкент шаҳрига келиб юрмасдан, ўзларининг доимий яшаш жойларидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлиги белгилаб қўйилган. Бу эса ўз навбатида фуқаролар томонидан ортиқча маблағларнинг сарфланишини олдини олиш билан бирга, уларнинг вақтларини тежалишига замин яратди.

Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этиши, тўлдирилаётган сўровномага ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси, хорижий давлат — хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенциянинг қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжатлар тақдим этилади.

Расмий ҳужжатлар апостил қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда қабул қилиниши белгиланган.

Мурожаатчилар давлат хизматларини олиш учун марказга ташриф буюрган ҳолда, уларга марказ ходимлари томонидан электрон анкета тўлдирилиб, 10 дақиқа ичида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармасига юборилади.

Қуйидагилар апостил қўйиш ваколатларига эга:

-Адлия вазирлиги – судлар, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

-Бош прокуратура – прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

-Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси – таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

-Ташқи ишлар вазирлиги – бошқа барча расмий ҳужжатларга.

Қуйидагиларга апостил қўйилмайди:

-чет элда Ўзбекистон элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;

-тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга аҳолининг талаби кундан-кунга ортиб бормоқда. Шу билан бирга давлат хизматлари кўрсатиш хизматлар сони ҳам йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Дастлабки йилларда бу кўрсаткич фақат тадбиркорлик субъэктларига 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатиш билан бошланган бўлса, ҳозирги кунда марказлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 170 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бу борада мавжуд муаммолар ўз вақтида ҳал этилиб, хизматлар сифати оширилиб, давлат хизматлари марказларига мурожаат этувчиларга тезкор, қулай ва шаффоф хизматлар тақдим этиб борилса, бу халқимиз учун ҳам, давлатимиз учун ҳам фойдали бўларди.

И.Ибрагимов, Олтинсой тумани Адлия бўлими ДХМ  бўлим бошлиғи    

        

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan