ЖАМИЯТ

“Чамбил” маҳалласини ижтимоий комплекс ривожлантириш ва намунали маҳалла қилиш сифатида танлаб олинди

Бугун Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Денов туманини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича, e-auksion.uz савдоси учун ҳамда e-auksion.uz савдосида иштирок этиб, ғолиб деб топилган фуқароларга ерларни ажратиб бериш, ёшларнинг таълим-тарбия олишларида ва уларни спортда чиниқтириш ҳамда маънавий-маърифий қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасида, шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ишларни тўғри ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантиришда фуқароларга кредит олишда кўмаклашиш, аҳолининг маданий хордиқ олишлари учун “Фарғона маданият уйи”да бадиий чиқишларни ташкил этиш, фуқаролар билан ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда мурожаатлар жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, биринчи сектор раҳбари “Чамбил” маҳалласини ижтимоий комплекс ривожлантириш мақсадида, намунали маҳалла қилиш сифатида танлаб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan