ҚИЗИҚАРЛИ

15-16 март кунлари Ўзбекистонда G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

Магнит бўронининг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтигача кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш расионларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.

Магнит бўрони – Қуёш шамоли таъсирида Ер магнитосферасининг вақтинча ўзгариши. Қуёш шамолининг кучайиши магнитосферани маълум миқдорда сиқади. Бундан ташқари, қуёш шамоли Ернинг магнит майдони билан ўзаро реакцияга кириб, ундан ажралган энергиянинг бир қисмини магнитосферага ўтказади. Бу магнитосфера бўйлаб плазма тўлқинлари ҳаракатининг тезланиши ва электр оқимининг кучайишига олиб келади.

Магнит бўронларини келтириб чиқарадиган асосий омиллар қуёш тожидан ажралиб чиққан плазма тўлқинлари ёки Қуёш юзасида заиф магнит майдон ҳудудларидан юқори тезликда қуёш шамолинининг ажралиб чиқишида юз беради. Магнит бўронлари кучи қуёшдаги доғлардаги ўзгаришларга ҳам боғлиқ.


Магнит бўронларининг Ерга таъсири космик об-ҳаво бўлимида тадқиқ этилади.
Бўронлар қуйидаги тармоқларга таъсир кўрсатади:
Электр тармоқлари. Магнит майдон ўтказгичлар атрофида кучайганда унда индукция оқими пайдо бўлади, бу электр тармоқларида ортиқча юкламани ҳосил қилади. Бошқача айтганда, юқори кучга эга магнит майдонлари электр таъминотида узулишларга ва ҳаттоки, электр токининг узоқ муддатли ўчиб қолишига олиб келувчи авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Алоқа тармоқлари. Юқори частотали алоқа тизимлари(3-30 МГс) узоқ масофаларда қайта акс эттирилган сигналларни узатиш учун атмосферанинг юқори қатлами ионасфера қатламидан фойдаланилади. Ернинг барча кенгликларидаги ионасфера қатламида магнит бўронлари кучи юқори бўлади. Айниқса, Ернинг магнит қутб кенгликларида унинг таъсири кучли сезилади. Бунда алоқа тизимлари, телеграф линиялари кучли қаршиликка учрайди. Магнит майдон космик йўлдошлар фаолиятига таъсир кўрсатади, кучли ва давомли магнит бўронлари сунъий йўлдошлари ишини оғирлаштиради.

Натижада, телефон алоқаси, телевидения, интернет тизимларида узулишлар кузатилади.

Навигация тизими. ГПС навигатор тизимлар магнит бўронларининг юқори кучи таъсирида ишламай қолиши мумкин.
Космик йўлдошлар шикастланиши. Фаол магнит бўронлар ултрабинафша нурланиш таъсирида Ер юзасининг қизишини тезлаштиради. 1 км ва ундан юқорига кўтарилган иссиқлик оқимлари космик йўлдошларнинг тезлиги ва йўналишини ўзгартиради. Ҳаттоки уларнинг ҳаракат траекториясини ўзгартириб, космик йўлдошларни ишдан чиқариши ҳам мумкин.
Геологик қидирув тармоқлари. Ернинг магнит майдони геологлар томонидан ер ости геологик қазилма ва Ернинг тузилишини ўрганиш учун қўл келади. Одатда, нефт, газ ва турли фойдали қазилма конларини магнит майдони кучлари асосида аниқлашади. Бу тадқиқотлар магнит майдонлари фаол бўлмаган даврда амалга ошириш мумкин.

Труба-қувурлар тармоғи. Тез ўзгарувчан магнит майдонлар қувурларда индуцион магнит оқимлари ҳосил қилиши мумкин. Бу сув ва газ ҳисоблагичларининг нотўғри ишлашига, қувурларнинг тез коррозияга учрашишига олиб келади.
Радиация таъсири. Қуёш сиртида кучли қуёш чақнашлари одамлар ва сутемизувчиларнинг радиациядан зарарланишига олиб келиши мумкин бўлган юқори зарядланган нурларни чиқаради. Бундай нурларнинг танага кириб бориши хромосомаларнинг йўқ қилиниши, саратон, ўсма касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Ерга яқин орбитада ҳаракатланадиган космонавтларда бу кучли сезилади.
Инсонларга таъсири. Магнит бўронларининг инсон саломатлигига бевосита таъсири фанда ўз исботини топмади. Аммо шунга қарамай, магнит бўрони бошланишидан 1 кун олдин яъни қуёш фотосферасида чақнашлар рўй берганда айрим об-ҳаво ўзгаришига мойил кишилар кучли зўриқишларга дуч келишади. Магнит майдони тебранишларини инсон организмига таъсирини ўрганадиган фан геобиология ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan