Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан воҳа ҳудудларида ташкиллаштириладиган халқ сайлларининг ўтказиш куни, жойи ва вақтини эълон қилди.
Унга кўра қуйидаги манзилларда Наврўз сайллари ўтказилади:
Жарқўрғон тумани – 11 март
“Сурхон соҳили” маҳалласидаги туман Марказий истироҳат боғида
Бойсун тумани – 14 март
Ёшлар истироҳат боғида
Узун тумани – 14 март
“Маландиён” маҳалласи адирлигида
Олтинсой тумани – 14 март
“Қорлиқ” маҳалласи адирлигида
Қумқўрғон тумани – 14 март
“Сурхон соҳили” маҳалласи Ёшлар истироҳат боғида
Қизириқ тумани – 14 март
“Шабада” массиви адирлигида
Музработ тумани – 14 март
“Шаффоф” маҳалласи адирлигида
Термиз тумани – 14 март
“Марварид” дам олиш масканида
Шўрчи тумани – 14 март
“Наврўз” маҳалласидаги истироҳат боғида
Ангор тумани – 15 март
“Шарқ гули” маҳалласи, “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғида
Бандихон тумани – 15 март
“Бандихон” маҳалласи адирлигида
Денов тумани – 15 март
“Денов барака яшил олами” МЧЖ мажмуасида
Сариосиё тумани – 15 март
“Янгиҳаёт” маҳалласи “Шахтиёр” ўйингоҳида
Шеробод тумани – 15 март
“Чўйинчи” маҳалласи Спорт мажмуасида
Вилоятнинг асосий байрам сайли
(Термиз шаҳри билан бирга) – 17-18 март
Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” ҳудудида
Халқ сайллари белгиланган кунда соат 09:00дан 17:00га қадар бўлиб ўтади.