ХАБАРЛАР

АҚШ Суриядаги ИШИДнинг 75 дан ортиқ объектига зарба берди

Ҳужумдан мақсад “Исломий давлат”нинг Башар ал-Асад режими ағдарилганидан сўнг Суриядаги мавжуд беқарор вазиятдан фойдаланишига йўл қўймаслик”, деди АҚШ Марказий қўмондонлиги

АҚШ Суриядаги ИШИДнинг 75 дан ортиқ объектига зарба берди

Башар ал-Асад режими қулагач, АҚШ кучлари 8 декабрь, якшанба куни Суриянинг марказий қисмидаги “Исломий давлат” (ID)нинг 75 дан ортиқ объектларига зарбалар берди. Ҳужумдан мақсад ИШИДнинг мамлакатдаги мавжуд беқарор вазиятдан фойдаланишга уринишларининг олдини олиш эди, дея тушунтирди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).ergoferon.comУзнать большеРеклама

Операцияда Б-52 стратегик бомбардимончи самолётлари, ФF15 қирувчи самолётлари ва A-10 ҳужумчи самолётлари иштирок этди. 

“Суриядаги барча гуруҳлар, агар улар ИШИД билан ҳамкорлик қилсалар ёки бирон-бир тарзда қўллаб-қувватласа, биз уларни жавобгарликка тортишимизни тушуниши керак”, деди CENTCOM қўмондони Майкл Курилла матбуот баёнотида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan