ХАБАРЛАР

Нетаньяху Исроилнинг АҚШдаги янги элчисини тайинлади

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШда республикачи Дональд Трамп президентлик сайловларидан ғалаба қозонганидан сўнг Исроилнинг собиқ таълим вазири ўринбосари Ехиэль Лайтерни мамлакатнинг АҚШдаги янги элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Исроил Бош вазири девонининг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Бош вазир Биньямин Нетаньяху доктор Йехиэль Лайтерни Исроилнинг АҚШдаги элчиси этиб тайинлашга қарор қилди”, дея ёзган у.

Нетаньяху янги элчи истеъдодли дипломат ва нотиқ эканини таъкидлаган.

Қайд этилишича, Лайтернинг ўзи ҳам Америка Қўшма Штатларида туғилган ва Америка маъмурияти ҳамда мамлакати билан яхши таниш. Унинг ўғли, майор Моше Едидя эса 2023 йил 10 ноябрда Ғазодаги жангларда ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Лайтер давлат хизматида бир қанча юқори лавозимларда ишлаган. Бошқа ишлар билан бир қаторда, у Таълим вазирлиги Бош директорининг ўринбосари, Молия вазири аппарати раҳбари ва Исроил денгиз портлари компанияси директорлар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan