Uncategorized

Тошкентда кекса аёл 9 ёшли болани ўғирламоқчи бўлди(ми?)

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида 9 ёшли болани кекса аёл қоронғи жойга олиб боргани ва бола ундан қўрқиб қочиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 17 февраль куни соат 20.00 ларда 2013 йилда туғилган А.А. футбол машғулотидан сўнг Яккасарой туманида жойлашган уйига қайтаётган вақтида кекса ёшдаги аёл қўлидаги халталарни кўтаришда ёрдам беришини сўраган. Вояга етмаган А.А. кекса аёлга халталарини кўтаришда ёрдамлашиб, 71-уйнинг олдига борганида номаълум эркак кишини кўриб қолган. Вояга етмаган А.А. қоронғи бўлиб қолганлиги сабабли уйга кетишини билдириб, қўлидаги халталарни ерга қўйиб, уйи томон югуриб кетган.

Кекса аёл ва номаълум эркак томонидан Вояга етмаган А.А.га нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги маълум бўлган. Ҳозирда Вояга етмаган А.А. ота-онаси билан бирга соғ-саломат ҳолатда.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan