TA'LIM

Сариосиё туманида 80-сонли умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Сариосиё туманида 3 млрд. сўм маблағ эвазига барча қулайликларга эга бўлган 300 ўринли 80- умумтаълим мактабининг қўшимча биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг очилиш маросимида  туман раҳбарлари, халқ таълими масъуллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таълим муассасаси нафақат замонавий қиёфага, балки мустаҳкам моддий-техника базасига эга бўлди.

Жумладан, мактабнинг янги биносида замонавий ўқув хоналари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун 3500 мингдан ортиқ бадиий китоблар тўпламидан иборат кутубхона, компютер хоналари, касб-ҳунар ўрганишга мўлжалланган тўгарак хоналари ташкил этилди.

Ҳозирда мактаб 600 ўринли эга. 765 нафар ўқувчилар 2 сменада таълим тарбия олиб келмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan