ХАБАРЛАР

Алишер Усмонов ўз саъй-ҳаракатлари ва маблағларини Ўзбекистонга йўналтиришини маълум қилди

Миллиардер ва Forbes рўйхатида 112-ўринда турувчи Алишер Усмонов Италиянинг Tgcom24 нашрига берган интервьюсида ўз саъй-ҳаракатлари ва маблағларини Ўзбекистонга йўналтиришини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда Усмонов Тошкентда яшаяпти. Тахминларга кўра, у уруш бошланганидан ва Европа Иттифоқи томонидан санкцияларга учрагандан кейин мамлакатга келган.

Алишер Усмонов интервью давомида Ўзбекистондаги учта турли давр гувоҳи бўлганини айтган. Биринчиси Совет Иттифоқи даври, иккинчиси — республика 1991 йилда мустақилликка эришганида, учинчиси эса ҳозирги — 2016 йилдан бошланган.

«Мен бор ресурс ва саъй-ҳаракатларимни Ўзбекистонга ёрдам бериш ҳамда мамлакат учун фойда келтиришга йўналтираман. Бу менинг энг катта мақсадим, бунинг учун бизнес бошқарувидан ва ҳатто кўплаб лойиҳаларим акциядори бўлишдан воз кечдим», — дейди Усмонов.

Усмонов ўзининг олигарх эканини бир неча бор рад этган бўлиб, бойлигини очиқ бозорда бизнес юритиш ортидан тўплаганини таъкидлаб келади.

«Мен ҳукуматдан ҳеч қачон совға олмаганман. Холдингимизда қилган барача ишларимиз бозор шароитида амалга оширилган», — дея қўшимча қилади бизнесмен.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan