ХАБАРЛАР

Олимлар: кўп телевизор кўриш одамни депрессияга туширади

Экранда қаршисида узоқ вақт қолиш депрессия ривожланиш хавфини ошириши мумкин. 65 мингдан ортиқ катта ёшдаги иштирокчилар маълумотларини таҳлил қилган халқаро гуруҳ тадқиқотчилари шундай хулосага келишди.

Тадқиқот European Psychastry журналида чоп этилди

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўрта ёшли одамларда телевизор қаршисида ўтказиладиган вақтнинг бир қисмини жисмоний фаоллик ёки уйқу билан алмаштириш депрессияни ривожланиш эҳтимолини камайтиради. Кекса одамларда бундай ҳимоя таъсири фақат спорт билан боғлиқ, ёш иштирокчиларда эса ҳеч қандай ёмон таъсир топилмади. 

Муаллифларнинг фикрига кўра, олинган натижалар телевизор қаршисида кўп вақт ўтказиш одати руҳий касалликлар учун хавф омили бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

Вақтни фаолроқ ва фойдали ҳаракатлар билан алмаштириш депрессиянинг олдини олиш чораси сифатида хизмат қилиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan