Уалид Фук яқинда миссиясини якунлаган Орелия Бушез ўрнида иш бошлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Франция элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Вазирга кўра, Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда юқори суръатлар билан ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилган.
«Франциянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Уалид Фук жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилдик.
Бугунги кунда ҳамкорлик иқтисодиётдан тортиб маданиятгача бўлган барча соҳаларни қамраб олмоқда. Шу билан бирга, мавжуд салоҳият янада кенг бўлиб, уни тўлиқ рўёбга чиқариш учун дипломатларимизнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади», дея маълум қилди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалги элчи Орелия Бушез август ойида миссиясини якунлаганди.