ДУНЁ

НАТО Россия билан Украина масаласида музокара ўтказишнинг ягона йўли ҳақида айтди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага қурол етказиб бериш Россия билан музокара қилишнинг ягона йўли деб атади

«Россия президенти Владимир Путинда тинчликка таёргарликнинг ҳеч қандай белгилари кўринмаяпти, шунинг учун у жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини тушуниши керак. Бу Украинани қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада оширишни талаб қилувчи урушдаги бурилиш нуқтасидир», — деди Бош котиб Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида.

Аввалроқ, альянс бош котиби ўринбосари Мирча Жоана НАТО давлатлари Украинани ҳимоя қилиш ва ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий техника ҳамда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириши кераклигини айтган эди.

«Бу Украина учун, шунингдек, бизнинг хавфсизлигимиз ва мудофаамиз учун муҳим», дейди Мирча Жоана.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan