ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бойсунлик яна бир тадбиркор фойдасига 255 миллион сўм қарздорлик ундирилди.

Бойсун туманида фаолият юритиб келаётган “Мастерок Бойсун” масъуляти чекланган жамияти туманХалқ таълими бўлими билан ўзаро шартнома асосида қурилиши ва таъмирлаш ишларини тўлиқ бажариб ишларни топширган бўлсада, кўрсатилган хизматлар учун Халқ таълими бўлими томонидан шартномага мувофиқ тўловлар ўз вақтида амалга оширилмайди.

Ушбу масала Шеробод туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “Мастерок Бойсун” МЧЖ фойдасига 255 миллион 308 минг сўм қарз ундириш белгиланиб, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлимига юборилди.

Бюронинг Бойсун туман бўлими томонидан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор таълим муассасининг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномалари юборилди.
Шундан сўнг, инкассо топшириқномасига асосан белгиланган қарздорлик тўлиқ ундириб берилди ҳамда қарздор туман Халқ таълимига нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Мансур Ғаффаров,
Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan