ДУНЁ

Афғонистонда аёлларга қўйилган тақиқ туфайли 150 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар ўз фаолиятларини тўхтатди

Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати афғон аёлларини ишдан четлаштиргандан кейин 150 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар ўз фаолиятларини тўлиқ ёки қисман тўхтатди. Бу ҳақда Норвегия Қочқинлар кенгаши гуманитар ташкилоти (NRC)га таяниб, “Khaama Press” агентлиги хабар берди.

NRC раҳбари Ян Эгеланнинг Афғонистонга ташрифидан сўнг “469 нафар афғон аёли ходими иштирокисиз 700 минг афғон оиласига ҳаётий ёрдам кўрсатишни давом эттира олмаслиги” тўғрисида баёнот берди.

2022 йил декабрь ойи охирида Афғонистоннинг муваққат ҳукуматининг Иқтисодиёт вазирлиги барча миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларига кейинги огоҳлантиришгача аёлларни ишдан четлаштиришни буюрган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan