ДУНЁ

Покистон собиқ бош вазирининг минглаб тарафдорлари кўчаларга чиқди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг “Tehrik-e-Insaf”  партиясининг ўн минглаб тарафдорлари сиёсатчини қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиқди, деб ёзади Dawn нашри.

Мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида, жумладан, пойтахт Исломободда оммавий митинглар бўлиб ўтди.

«Барча покистонликларга АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган режим ўзгаришига қарши норозилик билдирганлари учун ташаккур”, – деб ёзди Имрон Хон Тwitter’да.

У ўз рақибларини Британия Шарқий Ҳиндистон кампаниясига қарам бўлган биринчи Бенгал Навабига айланган муғал генерали Мир Жафарга қиёслади. Унинг ҳукмронлиги Ҳиндистон тарихида Британия империализмининг бошланиши ва минтақада Британия ҳукмронлигини ўрнатишдаги муҳим қадам ҳисобланади.

«Бизнинг тарихимизда ҳеч қачон бундай оломон бунчалик ўз-ўзидан ва бунчалик кўп бўлиб, фирибгарлар бошчилигидаги четдан олиб келинган ҳукуматни рад этмаган», – дея қўшимча қилди Хон Тwitter’да.

Бир кун аввал Покистон парламенти Бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотумини қабул қилган эди. Бу қарорни 174 аъзодан 172 нафари қўллаб-қувватлади.

Кейинчалик Хон ўзининг биринчи баёнотида хорижий фитнага қарши эркинлик кураши бошланганини эълон қилди. У аввалроқ унинг мустақил ташқи сиёсати “хорижий кучлар”, хусусан Вашингтонни ғазаблантиргани ва улар мухолифатни молиялаштирганини айтган эди. 

Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти Хоннинг ҳукуматини ағдаришга қаратилган фитна ортида Вашингтон тургани ҳақидаги сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

Душанба куни Покистон парламенти бош вазир лавозимига номзодларни кўриб чиқади. Номзодлик ҳужжатлари мухолифатдаги Покистон Мусулмон Лигаси президенти Шеҳбаз Шариф ва собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейши томонидан топширилган, уларнинг номзодини Имрон Хон бошчилигидаги “Tehrik-e-Insaf” партияси қўллаб-қувватлаган. Янги бош вазир номзоди бўйича овоз бериш 11 апрел куни соат 14:00 да (Тошкент вақти билан 14:00) бўлиб ўтиши керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan