ҚИЗИҚАРЛИ

Миср эҳромлари ҳақида

 

Миср эҳромлари сирлари узоқ йиллардан бери кўплаб одамларни қизиқтириб келади. Бу жумбоқли қурилмалар қандай ва ким томонидан қурилганини эса ҳозирги кунга қадар ҳеч ким аниқ билмайди.

Қуйида сизга Миср эҳромлари тўғрисида энг қизиқарли ва ажойиб фактларни тақдим этамиз:

  1. Кўпчилик пирамидалар орасида фиръавнлар кўмилган деб ўйлайди. Аммо аслида фиръавнларнинг даҳмалари эҳромнинг ичида эмас, ундан сал нарироқда Шоҳлар Водийсида жойлашган.
  2. Немис олимлари Миср эҳромларини кучли энергия манбалари дея ҳисоблашади.
  3. Эҳромларнинг деворларида уларнинг қурилишлари акс эттирилган саҳналар тасвирланган. Агар бу тасвирларга асосланадиган бўлсак шуни айта оламизки эҳромлар қуллар томонидан эмас ёлланма ишчилар томонидан бунёд этилган.
  4. Хеопс эҳромининг қирраларидаги энг юқори оғиш 250метр узунликда жуда борса 5 сантиметрдан ошмайди.
  5. Мумиёларда радиоактив модда бўлганлиги сабабли уларни биринчи бора топган 12 олим саратон ( рак ) касаллигидан вафот этган.
  6. Пирамида кимнинг номига қурилган бўлса, унинг мўмиёси турган хонага йилда 2 маротаба қуёш нури тушади (туғилган куни ва тахтга чиққан кунида)
  7. Пирамидалар ичида ултраовоз, радар, фонар каби жиҳозлар ишламайди.
  8. Ўсимликлар пирамида ичида жуда тез ўсади.
  9. Энг катта Миср эҳроми Хеопс пирамидаси ҳисобланади, унинг баландлиги 146,6 метр, вазни 6миллион тонна, умумий майдони эса 5 гектарга тенг.
  10. Хеопс эҳромларининг қурилиши учун 2-3 миллион дона бир бирига мос тарзда танлаб олинган тош блоклари керак бўлган.
  11. Мисрликлар пирамидасимон эҳромларнинг ягона қурувчилари эмаслар. Мисол учун, бундай биноларнинг қурилиш анъаналарини Судан ҳукмдорлаари ҳам ўзлаштириб олишган.