ҚИЗИҚАРЛИ

Алп тоғларида пушти қор пайдо бўлди

Олимлар ғайриоддий ҳодисани ўрганмоқдалар: Италиянинг Алп тоғларидаги Презена музликларининг 2618-метр баландлигида пушти чизиқлар пайдо бўлди. Мутаxассисларнинг фикрига кўра,бу музликлар остида униб чиққан сув ўтлари бўлиши мумкин. Худди шундай ҳодиса илгари Гренландияда ҳам кузатилган эди. Аслида муз қуёш нурларининг 80% дан ортиғини атмосферага қайтаради, аммо сув ўтлари пайдо бўлганда, улар иссиқликни юта бошлайди ва музнинг рангини ўзгартиради. Аммо бундай ҳодисанинг оқибатлари жуда жиддий бўлиши мумкин: баъзи тадқиқотчилар сув ўтлари музликларнинг эришини янада тезлаштириши мумкин деб ҳисоблашади. Хўш, улар Алп тоғларида қандай пайдо бўлди? Италия илмий тадқиқотлар маркази экспертининг сўзларига кўра, бу глобал исишнинг оқибатларидан бири. Музликларнинг таг қисми эриши оқибатида сув қатлами ҳосил бўлади. Бу ерда эса турли сув ўтларининг униб чиқишига шароит яратилади. Шу тариқа музликлар турли рангларга бўялади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan