ҚИЗИҚАРЛИ

Forbes дунёнинг энг бой одамларини эълон қилди

LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно Forbes журнали талқини бўйича 2023 йилнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди, деб хабар бермоқда, zamon.uz.

LVMH бош директорининг даромадлари ва акциялари рекорд даражада юқори. Шу тариқа, Арнонинг бойлиги кейинги 12 ой ичида 53 миллиард долларга ошиб, 211 миллиард долларга етди. Бу миллиардерлар орасида энг юқори даромад ҳисобланади.

Олдин пешқадам бўлган Tesla ва SpaceX раҳбари, Twitter эгаси Илон Маск иккинчи ўринга тушиб қолди. 2022 йилга нисбатан Маск 39 миллиард доллар йўқотди. Ҳозир унинг мулки 180 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Учинчи ўринда 114 миллиард доллар бойлик билан Американинг Amazon корпорацияси асосчиси Жефф Безос жойлашган. Илгари Forbes журналида иккинчи ўринни эгаллаган Безос Amazon акциялари 38 фоизга арзонлашгани сабабли 57 миллиард доллар йўқотиб, учинчи ўринга тушиб кетди.

Бундан ташқари дунёдаги энг бой одамлар ўнталигига Oracle корпорацияси асосчилари ва раҳбарларидан бири, америкалик Ларри Эллисон ($107 млдр), Американинг Berkshire Hathaway компанияси инвестиция фонди раҳбари Уоррен Баффет (($106 млрд), Американинг Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ($104 млрд), америкалик бизнесмен, ва сиёсатчи Майкл Блумберг ($94,5 млрд), мексикалик тадбиркор Карлос Слим Элу ($93 млрд), Reliance Industries раҳбари ҳинд Мукеш Амбани ($83,4 млрд) ва Microsoft компаниясининг собиқ бош директори Стивен Баллмер ($80,7 млрд) киради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan