ҚИЗИҚАРЛИ

Олтинсойда фуқаро хонадонига Қизил китобга киритилган олакузан кириб қолди

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олтинсой тумани Инспекциясига  «Якка тут» маҳалласида яшовчи фуқаро Ўктам Тўраев хонадонига ноёб турдаги ҳайвон кириб қолганлиги ҳақида хабар қилишади. Ушбу хабар юзасидан инспекторлар  кўрсатилган манзилга етиб боришди. Ў.Тўраев хонодонига кириб қолган ноёб хайвон Қизил китобга киритилган олакузан эканлиги аниқланди ва шу куннинг ўзида ноёб ҳайвон инспекторлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида хавфсиз ҳисобланган очиқ табиат  қўйнига қўйиб юборилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan