ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Броконерликка қарши кураш ойлигида жами 2 млрд. сўм жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари белгиланди

Броконерликка қарши кураш ойи тадбирида жорий йил май ойи давомида давлат инспекторлари томонидан жами 600 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари (ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ноқонуний балиқ ови) аниқланган бўлиб, 456 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 млрд. сўм жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари белгиланган.

Давлат экология қўмитаси Aхборот Хизмати хабарига кўра, маъмурий жарималар 447 млн. сўм, табиатга етказилган зарар 1 млрд. 553 млн. сўмни ташкил этади.

92 та ҳолат бўйича 702,7 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилган.

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича жами 348 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 331,5 млн. сўм жарима белгиланган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар – 667,4 млн. сўм.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича жами 11 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 12,4 млн. сўм жарима белгиланган.

Балиқларнинг ноқонуний овланиши билан боғлиқ жами 120 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 117 млн. сўм жарима белгиланган, уларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар – 48 млн. сўмни ташкил қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan