ЖАМИЯТ

Шавкат Mирзиёев Tошкентдаги биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Mирзиёев 30-январ куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.  Ушбу кунда мамлакатимизда биринчи президент Ислом Каримовнинг  туғилган куни нишонланади.

Mаросимда Tатяна Каримова, Президент Aдминистрацияси вакиллари, парламент ва ҳукумат аъзолари, олимлар ва маданият намояндалари, ижодкор зиёлилар ва шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Унда  Қуръондан суралар ўқилди, Ислом Каримов фаолияти муҳокама қилинди..

Самарқанд ва Қаршидаги биринчи президент ҳайкали пойига гуллар қўйилди-деб хабар бермоқда Газета.уз