Ўзбекистон таеквондо ИТФ миллий ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йил 07 январь куни Тошкентда “Daniel Hil Hotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон таеквондо ИТФ миллий ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда кўрилган асосий масалалардан бири ассоциациянинг 2022-йилдаги фаолияти сарҳисоби бўлди. Шунингдек тадбир доирасида ҳудудларда амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят бўлимлари раҳбарлари ҳам ҳисобот тақдимэтди. Дастлаб Ўзбекистон таеквондо ИТФ миллий ассоциацияси раҳбари Лазиз Хасановнинг 2022-йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Қолаверса, конференцияда ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ҳамда ассоциация вице-президентларига 2023йилдаамалгаоширилишилозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, таеквондо ИТФ спорт тури биланҳозиргикунда 60 мингнафардан ортиқ спортчилар мунтазам шуғулланаётгани, уларнинг сонини 2023-2024-йилларда 80 минг нафарга етказиш вазифаси юклатилди.Бундан ташқари, миллий терма жамоа бош мураббийи Д.Пакка 2023 йил 16-19 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё Чемпионати(Тошкент) ҳамда Жаҳон чемпионати (Астана) учун таркибни янгидан шакллантириш ва янада кучайтириш юзасидан вазифалар юкланди.
Йиғилиш якунида ассоциация раҳбари Лазиз Хасановассоциациянинг 2023 йил учун режалаштирилган ишлари билан таништирди ва буборада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга тегишли топшириқлар берилди.