Uncategorized

Сурхондарёда алимент пулларини тўламаган икки нафар отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 5 февралдаги буйруғига асосан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи Янгибоев Алишердан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пули  ундирилиши белгиланган.

Бироқ, А.Янгибоев оталик мажбуриятини унутиб, ойлар давомида алимент тўламай келганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган эди.

Афсуски, А.Янгибоев маъмурий жазони ўтаб чиққанлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан фарзандларининг моддий таъминоти учун берилиши лозим бўлган 8 миллион 935 минг сўм алимент пулларини тўламасдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Худди шунингдек, туманда яшовчи Асрор Маҳкамов бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жами 6 миллион 475 минг сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу қарздорликлар бартараф этилмаса, жиноят иши судда кўриб чиқилиб, жавобгар шахслар жиноят кодексининг 122 моддасига асосан икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan