ДУНЁ

АҚШ ва Канадада ҳаво ҳарорати -43 даражага тушди

Шимолий Америкада ҳукм сурган қор бўрони туфайли АҚШ, Канада ва Мекцикада жами 57 киши ҳаётдан кўз юмди.

Совуқ об-ҳаво ва йўл-транспорт ҳодисалари туфайли жабрланганлар сони ортиб бормоқда.

АҚШ ва Канададан кейин қаттиқ совуқ туфайли Мекцикада ҳам ўлим ҳолатлари кузатилди.

Мексиканинг шимолий ва шарқий ҳудудлари ҳамда Мексика водийсида ҳаво ҳарорати -15 даражагача пасайди. Мамлакатда 23 декабрдан бери совуқ ҳаво туфайли 3 киши ҳалок бўлган.

Ўтган жума кунидан бери Шимолий Америка бўйлаб ҳукм сурган совуқ ҳаво тўлқинидан кейин АҚШ ва Канадада ҳаво ҳарорати -43 даражага тушди, АҚШда камида 50 ва Канадада 4 киши ҳаётдан кўз юмди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan