
Исроил мудофаа кучларининг иккита танки Ғазо секторида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бошчилигидаги карвонга ҳужум уюштирди. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЖССТ кортежи миссиядан Ғазо сектори шимолига қайтаётганда содир бўлган. Машиналар рухсат олиб, назорат-ўтказиш пунктидан ўтганларида Исроил танкларига дуч келган.
“Колонна яқинида танклар ўқ узди. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмади. Бу қабул қилиниши мумкин эмас”, деб ёзган Гебреисус.
Маълумот учун, 9 сентябрь куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори шимолида гумонланувчилар бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот билан БМТ карвонини қўлга олган. Унда БМТ ходимлари эмлаш кампаниясини бошлаш учун шимол томонга кетаётган эди. Эртаси куни конвой қўйиб юборилган.