ДУНЁ

Коронавирус Россияга ҳам етиб бордими?

«2020 йил 28 январ куни Воронежда ўткир респираторли вирусли инфекциялари бўлган иккита бемор эпидемиологик огоҳлантириш сифатида касалхонага ётқизилди: Улар 55 ёшли аёл ва яқинда ХХРдан қайтиб келган 35 ёшли эркак», – деди Воронеж вилояти ҳокимияти матбуот маркази.

Беморлар, ҳар бири алоҳида хонага, изоляцияланган махсус капсулаларга жойлаштирилди. Улар коронавирус учун тестдан ўтказиладилар ва бунинг учун уч кун вақт керак бўлади.

Интерфакс хабарига кўра, аёл беш кун олдин Хитойдан қайтиб келган ва мустақил равишда грипп белгилари билан клиникага борган. Эркак ҳақида, унинг ёшидан ташқари, ҳозирча тафсилотлар маълум эмас.

Оммавий ахборот воситаларида, Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг фтизиопульмонология миллий тиббий тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Владимир Чулановнинг маърузаси жойлаштирилган: Унда муаллиф коронавирус штаммасининг Россияга кириб келиш хавфини «юқори» деб баҳолаган. Mутахассиснинг фикрига кўра, коронавируснинг Россияга етиб келиши феврал ойида кутилади, деб хабар беради “РБК”.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 5997 киши пневмониянинг янги турини юқтирган ва қурбонлар сони 132 кишига етган. Юқумли касалликларнинг аксарияти марказий Хубей провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухан шаҳрида. Вируснинг ташувчиси бошқа кўплаб мамлакатларда, шу жумладан Aмерика ва Европада ҳам аниқланган, улар касалликни Хитойга сафарида сўнг юқтиришган.

Манба: Ридус