ЖАМИЯТ

«Tролларга» га қандай қарши туриш мумкин?

Нима учун «тролл фабрикалари» ишлайди ва Интернетда уларнинг  ходимларига дуч келганда ўзни қандай тутиш керак?

Нима учун тролларни «боқиш» керак?

«Tролларга емиш берманг«, яъни уларнинг провокацион изоҳларига жавоб берманг, бу интернетдаги фойдаланувчиларнинг одатий ёндашуви. Aммо пулли троллинг пайдо бўлиши билан бу усул энди самарасиз ҳисобланади: кўпинча уларнинг изоҳларига жавоб беришингиз  троллар учун умуман аҳамиятсиз.

Бундай вазиятда нима қилиш керак?

Пул учун «профессионал троллар» Интернетда алоҳида мамлакатлар, ирқлар, динлар ва бошқаларга қарши бўлган тажовузкор массанинг кўринишини яратишга ҳаракат қилмоқда. Сиз уларни янги яратган профили, оз сонли дўстлари, шахсий фотосуратлари ва ўзларининг ёзувлари билан танишингиз мумкин.

Бундай троллар ҳар куни йирик оммавий ахборот воситаларининг сайтларида, оммабоп блогларда ва таниқли кишиларнинг саҳифаларида ўнлаб изоҳларни қолдиришади.

Бундай фаолият туфайли, улар илгари сурган фикрлар жамиятда ҳукмрон бўлиб туюлади. Натижада,  нафақат оддий фойдаланувчилар, балки сиёсатчилар, журналистлар ҳам тролларга ишонадилар, чунки уларни кўпчилик  деб ўйлашади.

AҚШдаги троллар фабрикаси”

ОAВ хабарларига кўра, Санкт-Петербургдаги «Интернет-исследования» компанияси, Tролл Фабрикаси сифатида танилган, икки йил давомида Aмерикада махсус бўлимига эга бўлган.

2015 йил ёзидан бери маълум гуруҳлар ниқоби остида троллар AҚШда ижтимоий тангликни кучайтиришга ва этник адоватни қўзғашга ёрдам берди. Ёлланган троллар 40 га яқин тадбирларни, шу жумладан полиция билан тўқнашувларга олиб келган норозилик намойишларини ташкил этишда қатнашдилар.

Шундай қилиб, агар сиз тролларга қарши турмасангиз, улар ҳақиқатан ҳам жамоат фикрига таъсир кўрсатиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун сиз сайтлар ёки ижтимоий тармоқларнинг маъмурларига шикоят қилишингиз керак.

Бошқа фойдаланувчиларнинг эътиборини тролларга қаратиш зарур: Масалан, шарҳларда юқоридаги хабарлар оддий фойдаланувчилар томонидан эмас, балки “ троллар” томонидан эълон қилинганлигини ёзиш ва ҳатто Интернетдаги баҳс-мунозараларга киритилган троллар  «ўлдирилган» каби кўринса ҳам, ҳаракатингизни тўхтатмаслигингиз шарт. Mуваффақиятли, асосланган фикрлар тролларнинг  провокацион баёнотлари орасида пайдо бўлиши жуда муҳимдир.

Ботир Абдураззоқов таржимаси

Манба: dw.com