ЖАМИЯТ

Ҳарбий қисмда шахмат куни нишонланди

“20 июль Бутунжаҳон шахмат куни” сифатида 1966 йилдан буён нишонланиб келинади.

Халқаро нодавлат спорт ташкилоти бўлган Бутунжаҳон шахмат федерациясига 1924 йилда асос солинган. Бугунги кунда 170 миллий федерация унинг аъзоси ҳисобланади.

Шахмат ўйини Ўзбекистон учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакат ҳудудида қадимдан шахмат севимли ўйинлардан бири бўлган. Сурхондарё ва Самарқанддан қарийиб икки минг йиллик тарихга эга шахмат тошлари топилган. Ўрта асарларда ҳам кўплаб машҳур тарихий шахслар шахмат устаси бўлгани манбаларда келтирилган.

Бугунги кунга келиб эса Ўзбекистонлик шахматчилар ҳалқаро миқиёсдаги тадбирларда иштирок этиб, фахрли ўринларни олиб келишмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонида жойлашаган ҳарбий қисмда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳарбий хизматчилар билан шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада фаол иштирок этган ҳаваскор шахматчилар ҳарбий қисм командири томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan