ЖАМИЯТ

Банклар Маскнинг Twitter шартномасини молиялаштиришни бошлади

Бир қатор банклар америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишини молиялаштириш учун маблағ ажратишни бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди. Битимнинг якуний санаси – 28 октябрь.

Банклар Илон Маскнинг Twitter’ни сотиб олишини қўллаб-қувватлаш учун 13 миллиард доллар нақд пул ўтказишни бошлади.

Нашрнинг таъкидлашича, маблағ Маскга битимни жума кунигача, яъни олди-сотди битими учун охирги муддатга қадар ёпиш учун тақдим этилади.

Аввалроқ Маск Twitter ижтимоий тармоғидаги профилининг тавсифини янгилаган эди. Тадбиркор таржимаи ҳоли бўлимида “твитлар орасида биринчи ўринда” эканини кўрсатди.

Bloomberg хабарига кўра, Маск 28 октябргача Twitter микроблоглар хизматини сотиб олиш бўйича келишувни якунлашга ваъда берган. Агентлик маълумотларига кўра, тадбиркор ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича битимни “молиялаштиришга кўмаклашаётган” банкирлар билан ўтказилган видеоконференция давомида шундай баёнот берган.

Twitter компанияси 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий маҳсулоти худди шу номдаги ижтимоий тармоқ бўлиб, унда фойдаланувчилар қисқа хабарлар алмашадилар. Компаниянинг бош қароргоҳи Калифорниянинг Сан-Франциско шаҳрида жойлашган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan