ЖАМИЯТ

«ДОЛЗАРБ ЎН БЕШ КУНЛИК» ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2023-йил 12-май кунидаги  буйруғига асосан жорий йилнинг  12 май санасидан 31 майига қадар “Гилос пашшаси”, “Шарқ мевахўри”, “Олма мевахўрига”га қарши  “Долзарб 15 кунлик” тадбирлари эълон қилинди.

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг “Долзарб ўн беш кунлик” тадбири давомида “Гилос пашшаси”, “Шарқ мевахўри”, “Олма мевахўри”, зараркунандалари ва касалликларига қарши оммавий курашни ташкиллаштириш бўйича салмоқли ишлар бошлаб юборилди.

Вилоятдаги мавжуд гилос боғлари ва сабзавот майдонларида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, зараркунанданинг бир ҳудуддан иккинчи  ҳудудга тарқалишини олдини олиш, уларга қарши кураш ишларини ташкиллаштириш ҳамда назорат қилиш, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот олиб бориш мақсадида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан гилос ва олча боғларига гилос пашшасини олдиндан аниқлаш мақсадида феромон тутқичлар ўрнатилмоқда.

Гилос пашшаси тарқалишини олдини олишга қаратилган агротехник кураш чораларини олиб бориш, биологик ҳимоя сифатида энтомофагларни қўллаш, фитосанитар назорат тадбирларини ўтказиш ва фумигантларни қўллаш юзасидан семинарлар ташкил этилиб, гилос боғлари майдонлари карантин назоратдан ўтказилаётир. Тадбир давомида зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш юзасидан вилоят давлат инспекторлари томонидан гилос ва олча боғларига гилос пашшасини олдиндан аниқлаш мақсадида 130 дона феромон тутқичлар илиниб, феромониторинг кузатув ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир режаси давомида бугунги кунга қадар  назоратдан ўтказилган дарахтлар учун 158 та холатда далолатномалар тузилиб, вилоят фитосанитар лабараториясига 123 та намуна жўнатилди. Лабаратория хулосаси асосида зараркунанда аниқланган дарахтларга зараркунандаларга қарши кимёвий ишловлар амалга оширилиб дарахтларнинг соғломлашишига эришилди.

Ушбу «Долзарб 15 кунлик»  тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад, республика ҳудудларида етиштирилаётган уруғ ҳамда данак мевали боғларга жиддий зарар етказиб, экспорт ҳажмини камайишига сабаб бўлиши мумкин бўлган “Гилос пашшаси”, “Олма мевахўри” ва “Шарқ мевахўри” каби зараркунандаларга қарши оммавий курашни ташкиллаштириш ва мазкур масалага кенг жамоатчиликни жалб қилиш кўзда тутилган.

Агентликнинг барча худудий бошқармаларида жорий йил  пишиқчилик мавсуми олдидан амалий ишлар бошланиб кетди.  Худудларда мавзуга оид семинарлар ташкил этиляпти. Аҳоли ва томарқа ер эгалари учун кони фойда бўлган маълумотлар тақдим этилаётир. Жорий йил қиш фасли ҳар йилгиданда нисбатан совуқ келди. Кўплаб ҳудудларда мевали дарахтларга аномал совуқ жиддий зиён етказди.

Шу боис боғбонлар, фермерлар, томорқа эгалари  совуқдан зарарланмаган  боғларни янада эхтиёт қилиш чоралари ва мўл ҳосилдорликка эришиш йўлида қандай агротехник тадбирларга  эътибор қаратишлари лозимлиги масаласи ҳам ўрганилмоқда. Семинарда мутахассислар томонидан иштирокчиларга шу каби тавсиялар бериб борилди. Мазкур маслаҳатимизга жиддий эътибор берган ва олма қуртига қарши тадбирларни сифатли ўтказган боғбонларнинг ҳосили баракали бўлади, нобудгарчиликлар кескин камаяди.

Гилос боғларидан юқори васифатли ҳосил олишда унинг    асосий зараркунанда ва касалликларидан ўз вақтида самарали ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.  Ҳозирги кунда гилоснинг энг асосий ва хавфли зараркунандаси бу гилос пашшаси, унга қарши кураш чоралари ўз  вақтида амалга оширилмаса, ҳосилнинг миқдори васифати 80-100 фоизгача йўқотилиши мумкин.

Гилос пашшасини олдиндан аниқлаш, мониторинг қилиш мақсадида дарахтларга гектарига 1 донадан феромон тутқичлар қўйиш ва уларни доимий кузатиб бориш муҳим ҳисобланади. Ушбу зараркунанда аниқланганда унга қарши олтинкўз энтомофагини боғларга тарқатиш  ҳамда таъсир этувчи моддалардан фойдаланиш зарур.

Мутахассисларнинг фикрича гилос пашшаси – зарарланган боғ, ён атрофидаги бегона ўтлар, дарахтларнинг ёриқларига кириб ғумбакка айланади ва уйқуга кетади. Гилос боғларида ушбу зараркунанда ўтган мавсумда тарқалганлиги аниқланган бўлса, демак, келгуси мавсумда ҳам қулай шароит бўлганда зараркунанданинг зарари бўлиши мумкин.

Гилос пашшасига қарши қуйидаги тадбирлар қўлланилади: боғларни минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, қатор ораларига ишлов бериш ҳамда боғнинг ичкариси ва атрофларидаги бегона ўтларни йўқ қилиш зарур.

Шу билан бир қаторда, фитосанитар дала назоратини амалга оширишда карантин остидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантини қоидаларига ҳамда фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлашда ўрнатилган тартибда намуналар олиниб, тегишли карантин лабораторияларида фитоэкспертизадан ўтказилмокда. 

Даврон Мирзақулов,Сурхондарё вилояти Ўсимликлар  карантини ва ҳимояси  Фитосанитар назорати ва мониторинг бўлим бошлиғи.

Раҳмиддин Қодиров, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар  карантини ва ҳимояси Ахборот- таҳлил бўйича бош мутахассиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan