Uncategorized

Жиззахда ҳамшира ўз ҳамкасбларини қийин аҳволга солиб қўйди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали ҳамширасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳрининг «Жиззахлик» маҳалласида истиқомат қилувчи Л.А. бир неча ҳамкасбининг ишончига кириб, уларнинг номига турли банклардан кредит расмийлаштириб олган.

Жумладан, Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалласида яшовчи Л.Э.нинг номига 10 миллион сўм, шу туманнинг Қулама маҳалласида истиқомат қилувчи Г.Р.нинг номига иккита банкдан 38 миллион сўм, яна шу туманнинг Қўшбармоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Б.нинг номига 11 миллион сўм, Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи Г.Ж.нинг номига 16 миллион сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Табиийки, жабрланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилишган. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дейилади Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan