Uncategorized

2022-йилги U23 Осиё кубоги саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими Тошкентда ўтказилади

Aввал хабар берганимиздек, Осиё футбол конфедерацияси 2022-йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини Ўзбекистонга тақдим этган эди.

Мазкур чемпионатнинг саралаш босқичи учрашувлари учун қуръа ташлаш маросимига ҳам айнан мамлакатимизда ўтказиладиган бўлди.

Қуръа жараёни “Бунёдкор” стадионида 9-июл соат 12.00 да бошланади. 46 иштирокчи жамоа Ғарб ва Шарқ минтақаларига бўлинган ҳолда саралаш босқичида қатнашади. Қуръа натижаларига кўра жамоалар 11 та гуруҳда 15 та йўлланма учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон У23 терма жамоаси финал босқичи мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади. Шунингдек, ёшлар терма жамоамиз саралаш учрашувларида ҳам иштирок этади. У23 Осиё кубоги-2022 Саралаш босқичи беллашувлари шу йили 23-31 октябр кунлари марказлашган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Қуръа ташлаш маросимини ўз нашрларида ёритмоқчи бўлган спортга ихтисослашган нашрлар тадбирда иштирок этадиган 1 нафар (мухбир/фотограф/видео-оператор) ходим исм-фамилиясини 8-июл соат 13.00 га қадар media@ufa.uz электрон почтасига юбориши сўралади.

ОAВ вакиллари маросим иштирокчилари билан мулоқот қилиши қатъиян ман этилади. Тадбир ўтказиладиган ҳудудда санитария қоидалари ва гигиена нормаларига амал қилиш, ўзаро ижтимоий масофа сақлаши талаб этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan