ДУНЁ

Қирғизистонда фан ва таълим вазири 110 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушди

Қирғизистон фан ва таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев йирик миқдорда пора олаётганида ҳибсга олинган. Бу ҳақда чоршанба куни АКИpress агентлиги республика ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар тарқатгани айтилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Бейшеналиев хорижлик талабаларни Қирғизистон олий таълим муассасаларига қабул қилгани учун 110 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган чоғда қўлга тушган. Мамлакат ички ишлар вазирлиги ушбу жиноий иш юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этишга ваъда қилди, дейилади АКИпресс агентлиги тарқатган хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan