ЖАМИЯТ

Куз-қиш мавсумида дафтарларга киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилади

23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [522-cон] қарори қабул қилинди .

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

– Ўзбекистоннинг барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;

– «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;

– олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳамда табиий офатлар туфайли йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ ва овулларга кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлашга 1,99 трлн сўм ажратилади, 737 км иссиқлик тармоқлари, 1,8 минг км сув таъминоти тармоқларини профилактика ва таъмирлаш ҳамда 1,68 млн тонна кўмир захирасини яратиш режалаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan